Дани Себальос: "Ливерпуль"дан кучлироқ жамоани кўрмадим. Улар рақибнинг кислородини беркитишмоқда

"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос "Ливерпуль" ўйини борасида фикр билдириб ўтди.

"Мен "Энфилд" стадионида бўлгани каби нарсани ҳеч қачон кўрмаганман (АПЛ 3-турида "Арсенал" клуби "Ливерпуль" жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди – UFF.uz). Мен улардан кучлироқ ўйнайдиган жамоа кўрмаганман, улар мухлислар қўллаб-қувватлаётганлари каби прессинг қилишмоқда.

"Ливерпуль" сизнинг кислородингизни сиқиб қўяди. Ҳимояга жуда кўп вақт сарфлайсиз ва тўпни олиб нафас олмоқчи бўлсангиз улар яна сизга босим қилишади. Футболчилар жуда ҳам яхши ўқитилган.

Ҳозир "Арсенал" клубини "Ливерпуль" билан таққослаб бўлмайди. Биз ҳам шу каби ишлар устида ишламоқдамиз, бироқ Клопп "Ливерпуль" клубида 2015 йилдан буён ишламоқда. Эмери эса ўтган мавсумда келган.

"Арсенал" ўтган мавсум ЕЧЛ зонасидан бир очко қолиб кетган ва Европа Лигасида ғолиб бўлиш учун бир қадам етмади. Эмерининг келиши фойдали бўлади. Бир неча йилдан кейин "Арсенал" барча совринларга даъвогарлик қиладиган дунёнинг кучли 10 та жамоаси қаторига қўшилади", - дейди Себальос.

Ўқилган: 1574
Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пол Инс: Сульшер ва “МЮ”нинг асал ойи ўз ниҳоясига етди
21:32
Почеттино: "Тоттенхэм" чемпионлар лигасига йўл олади, бунга шубҳам йўқ
03:17
Оле-Гуннар Сульшер: Биз яқин мавсумлар ичида энг яхши Погбани кўрамиз
08:37