Азиз Тўхтабоев: Бугунги учрашув Суперлигадан фарқ қилар эди

“Қўқон-1912” – “Хўжанд” ўртасидаги Халқаро ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги учрашув шиддатли тарзда кечди. Рақибимиз ҳам бизга етарлича қаршилик кўрсатишди. Ҳуранмандчилик фестивали доирасида ўтган бугунги баҳсга “Хўжанд” жамоасини таклиф этгандик. Уларга таклифимизни қабул қилиб, Қўқонга келишгани учун миннадорчилик изҳор этамиз.

Бугунги баҳс суперлигадан фарқ қилар эди. Боиси рақиб биз учун бегона эди. Унинг қандай тактикада ўйнашини билмасдик. 

“Бунёдкор”га қарши юқори даражада тайёргарлик кўряпмиз. Мақсадимиз ғалаба қозониш.

Тожикистон ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ бор деб ўйлайман. Лекин унутмаслик керакки, ҳамма жойда футбол ривожланмоқда.

Ўқилган: 1693
Азиз Тўхтабоев Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида Тожикистонни 2:1 ҳисобида енгди
20:57
Миржалол Қосимов: Ҳақли ғалабага эришдик
07:10
"Пахтакор" - "Насаф": Превью
02:56