Coca Cola Суперлига 19-тури доирасида севимли жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар 13 сентябрдан соат 9:00да
“Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқади.
Мухлислар 2 ва 21-секторлар учун 30 минг, 3,10, 11, 12,13 ҳамда
20-секторлар учун 20 минг ва 4,5, 6, 7, 8 ,9, 14, 15, 16, 17, 18 ҳамда
19-секторлар учун 15 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.
Чипталарни харид қилишга шошилинг, уларнинг миқдори чекланган!
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 15 сентябрь куни соат 18:30да старт олади.