"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Филипп Сендерос фаолиятини ватанида давом эттирадиган бўлди.
Футболчи "Кьяссо" клуби билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Ушбу жамоа Швейцариянинг иккинчи дивизионида тўп суради. Сендерос янги жамоасида 6-рақам остида ҳаракат қилади.
34 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси "Рейнжерс" клуби бўлган эди.
Маълумот учун, Филипп Сендерос фаолияти давомида "Арсенал" "Милан", "Эвертон", "Фулхэм", "Валенсия", "Астон Вилла" ва "Хьюстон Динамо" клублари шарафини ҳимоя қилган.
"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Швейцарияда тўп суради