Америкача муваффақият тарихи ("ИнтерФутбол" блоги)

Эден Азардек юлдуз ўрнини тўлдириш масъулиятини ўз зиммасига олган америкалик Кристиан Пулишич болалик давридаёқ Британия ҳавосидан баҳраманд бўлганди. Бироқ «Челси»нинг эътиборини қозониш учун у Дортмундда бор куч-маҳоратини сарфлашига тўғри келди.

Англия сафари

Пулишич 1998 йилда АҚШнинг Пенсильвания штатида, футболчилар оиласида дунёга келди. Келли ҳамда Марк Пулишичлар ўша даврда Жорж Мейсон университетида футзал билан шуғулланишгани боис, Кристиан тўп билан жуда барвақт ошно тутинди. АҚШ ва Англия ўртасидаги илмий ҳамкорлик доирасида оила Оксфорд яқинидаги Тэкл қишлоғига кўчиб ўтди. Ўғлидаги футболга бўлган кучли қизиқиш Маркни маҳаллий клублар билан мулоқотга чорлади. Шу тариқа 7 ёшли Кристиан «Брекли Таун» мактаби тарбияланувчисига айланди.

Фарзандининг имкон қадар нуфузлироқ масканда сабоқ олишини истаган Марк айнан шу мактабни танлаган ва ҳар куни 1 соат вақтини борди-келдига сарфлашга рози бўлганди. 8 ёшгача бўлган болалар мураббийи илк машғулотдан кейин Кристианга юксак баҳо берганди: «Ўша пайтда бу болакайни кўрганингизда эди... Унинг маҳорати, ҳаракатлари, айниқса, иштиёқи тенгдошларидан яққол ажралиб турарди. Мен уни ҳеч иккиланмай қабул қилдим».

Уйга қайтиш

Гарчи Кристиандаги футболга бўлган муҳаббат Англияда уйғонган бўлсада, тўп билан у ўз юртида танишганди. Оксфордшир сафаридан бир йил аввал маҳаллий академияда сабоқ олгани сабабли, яна ўша масканга қайтди. Болакай академия директори ва унинг мураббийи Стив Кляйн кўз ўнгида улғайган бўлсада, ноёб иқтидорига устози фақат ўсмирлик чоғида амин бўлди. «13-14 ёшли пайтида Кристианнинг маҳорати тўла-тўкис бўй кўрсатди. У ҳар икки оёғи билан тўпни моҳирона бошқарар, тезлиги жуда юқори эди. Ўйинни ўқий олиш бобида доимо тенгдошларидан олдинда юрарди», - дея хотирлайди мураббий.

Пулишич «Барселона», «Челси», «Порту», ПСВ ҳамда «Вильярреал» машғулотларида иштирок этди. Шунингдек, АҚШ терма жамоаси эътиборини тортди. 2012 йилда 13 ёшли Кристиан 15 ёшгача бўлган терма жамоа таркибидан жой олиб, 2 йил ичида 28 марта халқаро ареналарда майдонга тушди ва 21та гол урди.

Европа саргузаштлари

Икки йиллик ана шу фаолият Кристианни бутун дунёга танитди: 16 ёшли иқтидор соҳибини Европанинг номдор клублари ўзларига таклиф этишди. Катта Пулишич номдор «Барселона»дан кўра камтарин, лекин ишлов кўрмаган олмосни бебаҳо жавоҳирга айлантира олиши билан донг таратган «Боруссия Д»ни афзал кўрди. Охир-оқибат, 2015 йилнинг февралида Кристиан Германиянинг 8 карра чемпиони тасарруфига ўтди ва 17 ёшлилар жамоасига қабул қилинди. Унинг маҳорати 19 ёшгача бўлган футболчилар жамоаси бош мураббийи Марк-Патрик Мейстерни ҳам лол қолдирди: «Кристиан ўзининг юксак савиясини дастлабки ўйиндаёқ намойиш этганди. Кейинчалик Дэвид Вагнер, Юрген Клопп ва Томас Тухель каби профессионаллар ҳам унинг ноёб иқтидор, ўзгача менталитет соҳиби эканлигини эътироф этишди».

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.iff.uz  сайтида ўқийсиз...

Блоглар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пирлодан Раулгача… Ёхуд аср футболининг омадли битимлари (Penalti.uz блоги)
04:14
Одилдан серия ёки легионерларимизда нима гаплар?
21:43
Яна Роналдунинг турмуш тарзидан “ҳикоя”ча ("ИнтерФутбол" блоги)
05:55