Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари Эден Азар, Хамес Родригес ва Браим Диаслар машғулотларнинг ярмини умумий гуруҳда ўтказдилар. Машғулот жараёнининг 2-қисмида яна алоҳида шуғулландилар.
Футболчилар шанба куни ўтказиладиган "Леванте"га қарши баҳсга қадар тикланиб улгуришади.
Эден Азар шанба оқшомидаги ўйинда "қаймоқранглилар" сафида дебют қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи янги жамоаси таркибида ҳали бирорта расмий учрашувда майдонга тушгани йўқ.
"Реал"нинг 3 нафар футболчиси машғулотларга қайтди