Евро-2020 саралаши. Роналдунинг покери Португалияга ғалаба келтирди. Туркия ва Францияда ҳам йирик ғалаба

Eвро-2020 сақлаши 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Англия терма жамоаси Косова устидан қийин ғалабага эришди. Инглизлар сафида Жейдон Санчо дубл қайд этган бўлса, Рахим Стерлинг ва Ҳарри Кейнлар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Меҳмонлар эса Бериша ва Мурикиларнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Португалия эса сафарда Литвани йирик ҳисобда доғда қолдирди. Криштиану Роналду эса покер қайд этди.

Параллель кечган баҳсларда Франция термаси Андора устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Туркия эса Молдовага имкон қолдирмади.

Eвро-2020 саралаши, 6-тур

Англия – Косово 5:3 (5:1, 0:2)

Голлар:0:1 – 1 Бериша, 1:1 – 8 Стерлинг, 2:1 – 19 Кейн, 3:1 –38, автогол Войвода, 4:1 – 44 Санчо, 5:1 – 45 Санчо,5:2 – 49 Бериша, 5:3 – 55, пенальти Мурики.

Литва – Португалия 1:5 (1:1, 0:4)

Голлар: 0:1 – 7, пенальти Роналду, 1:1 – 28 Андрюшкявичюс,1:2 – 61 Роналду, 1:3 – 65 Роналду, 1:4 – 76 Роналду,1:5 – 90 Вильям Карвалью.).

Франция – Андорра 3:0 


Голлар:1:0 – 18 Коман, 2:0 – 52 Лангле, 3:0 – 90 Бен-Йеддер.

 

Люксембург – Сербия 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 36 Митрович, 0:2 – 55 Радонич, 1:2 –66 Тюрпель, 1:3 – 78 Митрович.

 
Молдова – Туркия 0:4 (0:1, 0:3)

Голлар:0:1 – 37 Тосун, 0:2 – 57 Тюрюч, 0:3 – 79 Тосун, 0:4 –88 Язиджи.

Англия термаси Евро-2020 саралаши Португалия суперкубоги Франк Рибери
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лёв Германия терма жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
10:09
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Италия термасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум
10:54