Ўзбекистонга яна омад кулиб боққанда ёки Сингапур - Фаластин 2:1

ЖЧ-2022 cаралаш босқичининг Осиё минтақасида 2-тур учрашувлари давом этмоқда.

"Д" гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳдошлари Сингапур ва Фаластин ўзаро баҳс юритди. Кутилмаганда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб 3-дақиқада Хамзах ҳисобни очди. 13-дақиқага келиб эса Яссер Хамед ўртадаги мувозанатни тиклади, - 1:1.

39-дақиқага келиб эса Бахарудин Сингапурнинг иккинчи голини киритишга эришди, - 2:1. Шу тариқа, ўйин 2:1 ҳисобида Йошида бошчилигадаги Сингапур терма жамоасининг ғалабаси билан якун топди.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин миллий терма жамоаси 1-турда сенсацион тарзда Ўзбекистондан устун келган эди, - 2:0. Сингапур эса ўз майдонида Яман билан 2:2 ҳисобида жанговар дуранг натижа қайд этганди.

ЖЧ-2022 саралаши, 2-тур. "Д" гуруҳи

Сингапур - Фаластин - 2:1 (2:1)

Голлар: Хамзах (3), Бахаруддин (39) - Хамед (13)

ЖЧ-2022 саралаши Сингапур термаси Фаластин термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши трансфер рекордини янгилаши мумкин
20:53
Зидан: “Реал”нинг Погба трансфери бўйича ўз режаси бор
15:32
Аёллар миллий терма жамоамиз Непални мағлуб этди
18:01