Азар "Леванте" жамоасига қарши ўйинда дебют қилиши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячилари Эден Азар, Хамес Родригес ва Браим Диас куни кеча машғулотларининг ярмини умумий гуруҳ билан ўтказишди. Қолган ярми эса якка тартибда давом этди.

Ўйинчилар жароҳатларидан қутулишди ва шанба куни Испания чемпионатининг "Леванте" клубига қарши ўйинида иштирок этишлари мумкин.

Азар "Челси" клубидан мадридликлар сафига келиб қўшилганидан кейин расмий ўйинларда иштирок этганича йўқ. Бельгиялик футболчи август ойининг ўрталарида "Реал" машғулотларида жароҳат олган эди.

Жароҳатлар Испания чемпионати Леванте Реал Мадрид Эден Азар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" офисида ижтимоий тармоқлардаги жанжал туфайли фавқулотда мажлис бошланди
18:00
ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга ташриф буюради
22:29
Бокс бўйича Осиё чемпионати. Бугун 8 нафар вакилимиз рингга чиқади
12:54