Туриннинг "Ювентус" клуби жароҳатланган ҳимоячи Жоржо Кьеллинини А cерия ўйинлари қайдномасига киритишда давом этмоқчи.
Жамоанинг мураббийлар штаби 35 ёшли футболчининг етакчилик фазилатларини билади ва унинг заҳира ўриндиғида бўлиши жамоа учун фойдадан ҳоли бўлмайди, деган фикрга келган. Бу ҳақида Tuttosport' нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жоржо Кьеллини жароҳат туфайли йил охирига қадар сафдан чиққанди.
"Ювентус" жароҳатланган футболчини А cерия ўйинлари қайдномасига киритишни режалаштирмоқда
Ўқилган: 705