
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларида Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув 0:0 натижаси билан якунига етди.
Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда Азиз Ғаниев узоқда яхши зарба берди. Кримец Шомуродов тандемида аниқ зарба етишмади. Ироқ футболчилари ҳам хавфли вазият яратишди, бироқ дарвозабонимиз Санжар Қувватов яхши ҳаракат қилди. Натижа нурсиз дуранг.
Ўзбекистон - Ироқ 0:0
Ўзбекистон - 12.Санжар Қувватов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 15.Егор Кримец (Достон Турсунов, 73), 20.Ислом Тўхтхўжаев, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 18.Азиз Ғаниев, 19.Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов, 62), 23.Санжар Шоаҳмедов (Остон Ўрунов, 64), 10.Жалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов, 75), 14.Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 57).
Ироқ - 20.Муҳаммад Ҳамид, 3.Мустафо Муҳаммад, 6.Нажим Шван, 7.Моҳанад Абдулраҳим, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан (21.Алаа Аббос, 75), 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 16.Осама Жаббор, 22.Ребин Ғариб (4.Суад Нотиқ, 88), 23.Майтам Жаббор.