Сарри Роналдунинг ҳар мавсум 40 тадан кўп гол уришига умид қилмоқда

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ўз жамоаси Криштиану Роналдунинг ўрни ҳақида фикр билдириб ўтди.

60 ёшли мутахассис Роналдунинг чап қанотда ўйнашини ва ҳужум якунлаш учун марказга ўтишини истамоқда.

Сарри португалиялик футболчининг жорий мавсум 40 тадан кўп гол уришига умид қилмоқда ва бу ҳақида ўйинчига айтган.

Сўнгги 10 йилда Роналду фақатгина икки мавсум 40 тадан кам гол урган: ўзининг "Реал" (33) ва "Ювентус" (28) клубларидаги дебютида.

Жорий мавсум А Серияда ҳужумчи дастлабки икки турда битта гол уришга эришди.

Ўқилган: 974
Италия чемпионати Криштиану Роналду Маурицио Сарри Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Конте “Интер”дан Икардини сотиб юборишни сўраган
16:48
"Интер" клуби Конте билан келишиб олишга яқин турибди
03:12
А Серия. “Интер” ўзида “Аталанта” билан дуранг ўйнади. “Наполи”да мағлубият
07:42