Аёллар миллий терма жамоамиз Непални мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл  шаҳрида ўтказилаётган “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақасида иштирокини давом эттирмоқда.

Бугун футболчи қизларимиз Непални 2 та тўп фарқи билан мағлуб этишди.

Ўзбекистон – Непал 2:0
Ҳакамлар: Даир Абдилдаев, Замир Чинибеков, Элдиар Салибоев, Вероника Бернацкая.
Голлар: Людмила Карачик (34), Рушания Сафина (50).
Ўзбекистон: Лайло Тилалова, Танзилия Зарбиева, Нилуфар Қудратова, Малика Бурхонова (Лианна Норбекова, 22 (Диорахон Хабибуллаева, 60), Рушания Сафина, Мафтуна Шойимова, Солиҳа Ҳусниддинова, Умида Зоирова, Людмила Карачик, Камила Зарипова (Моҳира Жўрабоева, 80), Дилдора Нозимова.

Аёллар футболи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА техник директори ФИФА семинарида иштирок этмоқда
17:26
Испания Евро-2020га йўлланма олди, Италияда йирик ғалаба
06:36
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси GSB Bangkok Cup мусобақасига йўл олиш олдидан йиғин бошлади
08:43