Бокс бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Анъанага мувофиқ, бугун мусобақанинг расмий матбуот-анжумани ва барча вазн тоифаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган янги 8 вазн тоифаси бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Бен Базиз (Жазоир)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваасурен (Мўғулистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах (Мўғулистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон)

Ўқилган: 2568
UFF.uz Спорт Бокс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган велотрекчиларимиз кутиб олинди
07:01
Сергей Бубканинг 26 йиллик рекордини 20 ёшли йигит янгилади
15:02
Атлетлар комиссиясининг сайлови келаси йилга қолдирилди
04:26