"Интер" ҳимоячиси: Конте – мураббийлар орасидаги Месси

"Интер" клуби ҳимоячиси Аллесандро Бастони жамоа бош мураббийи Антонио Конте ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ҳамма Конте ҳақида илиқ фикрлар билдирган эди ва эндиликда мен ушбу сўзларнинг исботини кўриб турибман. Конте – мураббийлар орасидаги Месси. У ажойиб, унинг футбол ҳақидаги қарашлари, фикрлари умуман бошқача ва ҳар доим ҳужумга боришни истайди. Контенинг машғулотлар ўтказиш тартиби жуда ҳам қаттиққўл, бироқ мен "Аталанта" клубида ўйнаганимда Гаспарини даврида ҳам шундай эди.

Фарқи шундаки, биз ёзда Хитойда машғулот олиб бордик, у ерда намлик юқорилиги мени роса чарчатган эди. Лекин ўйин даражасининг ўсишига мос бўлиш керак.

А Сериядаги кучлар тенглиги ўзгартириш истаги борлигини рад қилмайман. Бизда бу ишни амалга ошириш учун мураббий ва жамоа бор. Ўйиндан ўйинга барчасини исботлашимиз керак", - дейди Бастони.

Антонио Конте Интер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович “Милан”га қайтади
09:52
“Интер”нинг собиқ футболчиси “Милан”га ўтиши мумкин
09:04
"Милан"нинг учта футболчиси "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
19:52