Франциялик ҳужумчи Александр Ляказетт "Арсенал" билан янги битим имзолаши кутилмоқда, дея хабар тарқатмоқда Daily Mail нашри.
28 ёшли француз "тўпчилар" билан шартномани 2023 йилгача узайтириши кутилмоқда.
"Арсенал" франциялик ҳужумчисига йилига 12,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ляказеттнинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнигача мўлжалланган.