Ҳечдан кўра кеч... ("ИнтерФутбол" блоги)

«Норвич» АПЛ 3-тури доирасидаги «Челси»га қарши баҳсда ютқазди, аммо бу жамоа ҳақида ҳамон илиқ фикрлар билдирилмоқда. Аниқроғи, клуб етакчиси - Теэму Пукки ҳақида. 29 ёшли финляндиялик ҳужумчи ўтган мавсум Чемпионшипнинг энг яхши тўпурари бўлганди, энди эса ажойиб стартни намойиш этди - 3та ўйинда 5та гол. «Ёши ўтиб қолган» футболчининг АПЛда бундай муваффақиятга эришиши - камёб ҳодиса. Мисол сифатида «Лестер»даги Жейми Вардини кўрсатиш мумкин. Аммо Пуккининг ҳолатида унинг нега айнан ҳозир ўзини кўрсатаётгани икки карра тушунарсизроқ.

«Челси» кўригида бўлган, топ-клубларга мустаҳкам ўрнаша олмаган

Теэму Пукки ҳақида билишимиз керак бўлган энг муҳим нарса - у фаолияти давомида юқори даражада ўйнаш учун жуда кўплаб имкониятларга эга бўлган. Ҳаммаси 2006 йили бошланди: 16 ёшли Пукки ёшлар жамоасида ўйнаб юрган кезлари уни «Челси» скаути Флемминг Берг пай-қаб қолган. Аммо бу клубда финн билдирилган ишончни оқламади.

«Португалияда ўтказилган турнирда унинг Финляндия термаси (U-17)даги ўйинларини кузатдим ва Пуккида нимадир борлигини сездим, - дейди Берг. - У ҳақда «Челси»дагиларга айтдим, кўрикдан ўтиши учун бир ҳафта ажратишди, аммо бундай синовдан ўтишга ҳали жуда эрта экан шекилли».

«Жуда эрта» - Пуккининг бутун фаолиятидаги шиор. Чунки «Челси»дан кейин «Севилья»га борди ва у ерда катталар даражасида фақат битта ўйин ўтказиб, сўнгра Финляндияга қайтди. 2011 йили эса Европа бўйлаб учинчи имкониятга эга бўлиб, «Шальке» билан шартнома тузди.

«Пукки йўқ, байрам ҳам йўқ». «Шальке»даги муваффақиятсизлик

Германиялик ишқибозлар Пукки фамилиясининг таржимасини тезда аниқлаштиришди - «Санта». Айнан шу сабабли ҳазилнамо «хештег» пайдо бўлди - «Пукки йўқ, байрам ҳам йўқ». Бу эса финляндиялик футболчининг ҳужумдаги беқарор ўйини устидан кулишга тенг эди.

Теэмунинг «Шальке»даги статистикаси чиндан ҳам ажойиб эмас: 37та ўйинда 8та гол. Аммо деярли барча ўйинларни у захира ўриндиғида бошлаган. Бунга сабаб ўша кезлари немис клубида Рауль ва Хунтелаар сингари ҳужумчилар тўп суришарди. Ҳар икки юлдуз форвардлар «Шальке»нинг қимматбаҳо ва машҳур футболчилари ҳисобланишарди. Пуккининг вазифаси захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириш эди. Орадан икки йил ўтиб финн яна Европа топ-5лигасини тарк этди.

Халоскор ролида - Даниэль Фарке

«Норвич»нинг ҳозирги бош мураббийи 2010 йили «Боруссия Дортмунд»-нинг иккинчи жамоасига устозлик қилганди. Бир неча йил ўтиб, Фарке Чемпионшипда «Норвич»га ҳужумчи танлаётганда, «Шальке»да ўйнаган кезлари кўпчилик томонидан мазах қилинган финни ҳам эслади.

«Албатта, уни эслаб қолгандим, - дейди Фарке. - Ўшанда унинг ўйини менга ёққанди, «Шальке»дан кейинги фаолиятини кузатиб бордим ва у билан шартнома тузиш имкониятидан фойдаландим. Ўйлашимча, бу бежиз эмасди! Ўшанда Германияда ҳозиргидек диққатини жамлай олмаганди, аммо унинг ишга ёндашуви менга ёққанди».

Пукки беш йил ичида ҳар тарафлама ўзгарди: узунсоч маллавойдан соқолли жангчига айланди. Унинг фаолиятидаги бурилиш Даниянинг «Брондбю» жамоасида рўй берди, у ерда 130та ўйинда 55та гол урди. Дарвоқе, уни мазкур клубга бир пайтлари «Челси»га тавсия қилган скаут Флемминг Берг чақирганди.


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Ўқилган: 874
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Penalti.uz блогида. Еврофутболда йўқолиб қолган "Габигол" яна катта саҳнада
09:43
Дмитрий Михайлович блогида. ТФА Тошкентдаги футбол мавсуми ҳақида лойиҳани чоп этди
04:24
Бундан 2 йил аввал у кетганди
04:35