Дзюба Россия терма жамоа тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди

Россия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Артем Дзюба Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Шотландия (2:1)га қарши ўйинда гол урди.

Ушбу гол Дзюбанинг терма жамоа сафидаги 21-голига айланди. Натижада, 31 ёшли ҳужумчи Роман Павлюченкога етиб олди. Энди у яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Артемдан юқори ўринларда эса Александр Кержаков (30) ва Владимир Бесчастных (26) жой олган.

Маълумот учун, Дзюба Евро-2020 саралаш босқичида 6та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Артем Дзюба Евро-2020 саралаши Россия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия Евро-2020 мусобақасининг ўтказилишига қанча сарфлаши маълум бўлди
09:51
Евро-2020 саралаши. Қозоғистон дуранг ўйнади, Эстония ўз майдонида мағлубиятга учради
23:20
"Селтик" Англия терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолашга яқин
16:10