Самуэль Это’О фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Камерун миллий терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’О футболчилик фаолиятини якунлаганини расмман эълон қилди.

38 ёшли ҳужумчи сўнгги маротаба "Қатар СК" клубида тўп сурди. Ушбу клубдан кетганидан сўнг бутсаларини михга илганини эълон қилди.

Это’О фаолияти мобайнида "Реал", "Леганес", "Эспаньол", "Мальорка", "Барселона", "Интер", "Анжи", "Челси", "Эвертон", "Сампдория", "Антальяспорт" ҳамда "Коньяспор" жамоаларида тўп сурган. Камерун миллий терма жамоасида эса 1996-2014 йиллар оралиғида 118та ўйинда 56 маротаба тўп киритган. Бу кўрсаткич терма жамоа тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Шунингдек, у 4 маротаба Африканинг энг яхши футболчиси номига ҳам лойиқ топилган.

Африка футболи Самуэль Это’О
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Африка Миллатлар кубоги. Жазоир ва Сенегалдан йирик ғалаба
07:32
Макелеле КДР термаси бош мураббийига айланиши мумкин
13:26
"Тоттенхэм" ҳимоячиси футбол кўриб қўлидан жароҳат олди
09:17