
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, таниқли футбол агенти Мино Райола мижози Поль Погбанинг янги шартномаси юзасидан "Манчестер Юнайтед" билан музокараларни бошлади.
Манбада келтирилишича, Погба "Манчестер Юнайтед" билан келишув муддатини узайтиради. Футболчининг маоши эса йилига 21 миллион еврони ташкил қилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, ёзги трансфер мавсумида "Реал Мадрид" ва "Ювентус" Погбани сотиб олиш учун курашди. Бироқ "қизил иблислар" франциялик хавбекни сотилмаслигини маълум қилган ҳолда, барча таклифларни рад қилган эди.