"Бавария" Сане борасида яна таклиф юбормоқчи

"Манчестер Сити" вингери Лерой Сане "Бавария"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Мюнхенликлар қишки трансфер мавсумида Сане борасида навбатдаги таклифни юбормоқчи. "Бавария" ёзда уни сотиб олиш учун бир нечта таклифлар билан чиққан бўлса-да, "Манчестер Сити" таклифларни кўриб чиқишни истамаган эди.

Ўз навбатида "Бавария" ҳам ушбу футболчининг трансферидан воз кечгани йўқ. Ҳозирда Сане жароҳатини даволаш билан банд бўлиб турибди.

 

Ўқилган: 839
Бавария Лерой Сане Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" ўз майдонида "Ганновер"ни мағлуб этди
20:26
"Бавария" – "Ганновер": Таркиблар!
17:30
"Бавария" шу йилдаёқ Коутиньони харид қила оладими?
09:58