Италия сафарда Арманистон устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Евро-2020 саралаши 5-туридан ўрин олган Арманистон ва Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида мезбонлар Карапетяннинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. Бироқ 28-дақиқада Андреа Белотти мувозанатни тиклашга эришди. Биринчи бўлим якунланишиш арафасида Карапетян иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

77-дақиқада Пеллегрини италянларни олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада эса Белотти дублини нишонлаб ҳисобни мустахкамлади.

Шу тариқа, Роберто Манчини шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди.

Евро-2020 саралаши, 5-тур

Арманистон – Италия 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 11 Карапетян, 1:1 – 28 Белотти, 1:2 – 77 Пеллегрини, 1:3 – 80 Белотти.

Арманистон – Айрапетян, Чалишир, Амбарцумян, Ароян, Оганесян, Мхитарян, Мкртчян, Казарян (Бабаян, 82), Барсегян (Адамян, 57), Карапетян, Григорян (Овсепян, 57).

Италия – Доннарумма, Эмерсон, Флоренци, Бонуччи, Романьоли, Барелла (Сенси, 69), Верратти, Кьеза (Пеллегрини, 61), Жоржиньо, Бернардески (Лазанья, 83), Белотти.

Огоҳлантиришлар: Казарян (26), Карапетян (26), Верратти (26), Барсегян (48), Барелла (59).

Четлатиш: Карапетян (45).

Арманистон термаси Евро-2020 саралаши Италия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хорватия термасининг Уэльс ва Тунисга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
16:49
Испаниянинг навбатдаги ўйинларга чақирилган футболчилари рўйхати эълон қилинди
05:24
Лёв Германия терма жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
10:09