
Ар-Рам шаҳридаги "Faisal Al-Husseini International Stadium" ўйингоҳида Фаластин ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш босқич учрашуви бошланиш арафасида.
Бугун қизиқарли ўйинга гувоҳ бўламиз.
Бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар маълум:
Фаластин: 3. Муҳаммад Рашид, 5. Ёсир Ҳамид, 7. Мусаб Баттат, 9. Тамер Сейям, 11. Одай Ибраҳим Даббаҳ, 14. Абдаллаҳ Жабер, 15. Абдулатиф Албаҳдари, 19. Маҳмуд Вади, 20. Натми Албадави, 22. Рами Ҳамада, 23. Муҳаммад Дарвиш.
Ўзбекистон:
Суюнов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Ҳамробеков, Аҳмедов, Машарипов, Алибоев, Рўзиев, Шомуродов.
Захира: 2. Ҳожиакбар Алижонов, 3. Достонбек Турсунов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 12. Санжар Қувватов, 13. Шароф Муҳитдинов, 16. Ботирали Эргашев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Азизжон Ғаниев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Игор Сергеев, 22. Достон Ибрагимов, 23. Санжар Шоаҳмедов.
Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва давлат мадҳиялари айтилмоқда.
Ўйин бошланди.
3' Секин аста жамоамиз рақиб томон юриш қилмоқда.
5' - Вакилларимиз илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча қанотлар ишга солинмоқда.
10' - Фаластин футболчилари дарвозамиз олдида хавфли ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди.
11' - Терма жамоамиз тўп назоратини қўлга олди. Узоқ давом этган паслардан сўнг Одил Ҳамробеков узоқ масофадан зарба йўллади. Лекин зарба бироз кучсиз чиқди.
19' - Фаластин терма жамоаси олдинга ўтди. Мезбонлар ҳужумчиси Даббаҳ кучли зарба йўллади. Лекин посбонимиз зарбани қайтара олди.
25' - Ўйин одатий тусга қайтди. Жамоамиз ҳужум қилиш арафасида.
28' - Ўйин оғир кечмоқда. Томонлар бурчакдан тўп киритишди ва ҳар иккиси ҳам самарасиз.
29' - Бугун 100-ўйинини ўтказаётган Одил Аҳмедов ҳам узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Лекин сардоримиз йўллаган зарбани рақиб жамоа дарвозабони қайтаришнинг уддасидан чиқди.
30' - Егор Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
44' - Биринчи бўлим сўнггида вакилларимиз бироз уйғонишди.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
Биринчи бўлим ўз якунига етди. Танаффусдан кейин гол кутиб қоламиз.
Иккинчи бўлимга старт берилди. Илк дақиқалардан жамоамиз ҳужумга ўтди. Одил Аҳмедовнинг зарбасига рақиб ҳалақит қилиб қолди.
51' - Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтаришга уринишяпти. Мезбонлар жарима майдонимиз яқинида хавфли вазият юзага келтиришди. Мудофаа чизиғимиз вакиллари тартибли ўйнаб, хавфни бартараф этишди.
60' Қарши ҳужумдан кейин Фаластин футболчиси Одай Ибраҳим Даббаҳ дарвозамизни ишғол қилди. Фаластин Ўзбекистон: ГОЛ 1:0
Жамоамиз таркибида ўзгариш юз берди. Қиличев ўрнига Достонбек Ҳамдамов ўйинни давом эттиради.
Голдан кейин футболчиларимиз фаоллашди. Бироқ якуний аниқ зарба беришга имкон йўқ.
70' - Ўйин темпи бироз тушди. Фаластинликлар хато қилмасликка уринишмоқда. Вакилларимиз эса қанотларни ишга солган ҳолда олдинга боришга уринишяпти.
76' - Мезбонлар ҳужум ташкил этишди. Рақиб ўйинчиси берган зарба Суюновнинг қўлларига келиб тушди.
Гол жамоамиз қарши ҳужумдан яна битта гол ўтказиб юборди. Фаластин - Ўзбекистон 2:0 Ислам Батран (84).
Ўйин тугади. Мағлубият. Қатарга йўл мағлубият билан бошланди.