Деян Ловрен: Мен ЕЧЛда ғолиб бўлганман, ЖЧда кумуш олганман. Ижарага кетиб нимадир исботлашим керак эмас

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Деян Ловрен ёзги трансфер мавсумида нима сабабдан бошқа клубга кетмагани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ҳа мен кетиш ҳақида ўйладим. Ҳар доим "Ливерпуль" учун бор кучим билан ўйнаганимни биламан, ЕЧЛда ғолиб бўлганман. Мен заҳирада ўтириб пул ишлайдиган ўйинчилардан эмасман.

Менга одамлар: "Сени нима ишинг бор, катта клубдасан, ўчир ва пулингни ол" дейишган. Аммо мен заҳирада ўтиришни ёқтирмайман.

"Милан" мен билан алоқага чиқди, аммо "Рома" клуби жуда ҳам тиришқоқлик қилди. Музокаралар ҳеч нарсага олиб келмади. Мен бошқа жойга ўтиб нимадир исботлаш ниятида эмасман.

Мен профессионалман, мен ЕЧЛда ғолиб бўлганман, жаҳон чемпионатида кумуш медал олганман, футболда катта ютуқларга сазовор бўлганман. Ҳеч қаерга кетмаслигим керак.

Клопп менга "Дўстим эшит, сен топ-футболчисан, биз сени ижарага бериб юбормаймиз. Сен бизга кераксан" деди. Менга "Ливерпуль" клуби сенга эҳтиёж сезади дейишди ва мен буни қабул қилдим, шунинг учун ҳам кетганим йўқ", - дейди Клопп.

Деян Ловрен Ливерпуль
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2013 йилнинг худди шу куни Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ўйинни ўтказган
08:57
Расман! “Вулверхэмптон” клуби “Реал” ҳимоячисини ижарага олди
18:43
Кутроне АПЛ клубига ўтишга яқин турибди
13:57