Фаластин – Ўзбекистон. Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди

Биласиз, эртадан бошлаб Осиё яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

“D” гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Фаластин билан баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг барча ташкилий жиҳатлари муҳокама этилди. Қолаверса, жамоалар эртанги баҳсни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. Унга кўра, эртага Фаластин терма жамоаси қизил рангдаги формада майдонга чиқади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса оқ рангдаги спорт либосларида ҳаракат қилади. Бош жамоамиз дарвозабони эгнида эса яшил рангли форма бўлади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур учрашув эртага, 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади. 

Ўқилган: 2601
ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Арсенал” Лондонда “Ливерпуль” устидан иродали ғалаба қозонди
03:26
Испания чемпионати, қолдирилган 10-тур. Бугун "Барселона" - "Реал" Мадрид ўйини бўлади
11:00
"Пахтакор" рақиби "Шаҳр Ходро" ҳақида
09:36