"Барселона" футболчиси клуб рекордини янгилади

"Барселона" клуби Осасунага қарши (2:2) Испания чемпионатининг 3-турида майдонга тушди. Мазкур баҳсда каталонияликларнинг биринчи голига 16 ёшли Ансу Фати муаллифлик қилди.

Гап шундаки, Фати Испания чемпионатида "Барселона' таркибида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Мусобақа тарихида Фатидан яхшироқ натижани фақат икки киши қайд этган: Фабриса Олинги(16 ёшу 98 кун) ва Икер Муньяин(16 ёшу 298 кун). Қайд этиш жоизки, Ансу Фати 16 ёшу 304 кунлигида гол киритишни уддалади.

Ўқилган: 1636
Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" маъмурияти "Камп Ноу" стадионига Кройфф ҳайкалини ўрнатди
08:19
Испанияда "Зенит"ни "Путиннинг жамоаси", деб аташди
15:45
Обамеянг учун курашаётган "Реал"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
18:05