“Реал” Бэйлнинг дубли эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Вильярреал” – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. “Эстадио де ла Серамика”да кечган баҳсда дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 12-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Серхио Рамос ҳимояда хатога йўл қўйди, натижада майдон эгалари олдинга ўтиб кетишди. Дастлабки зарбани Тибо Куртуа бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Херар Морено дарвозага жойлаб қўйди.

Бунга мадридликлар тайм сўнггига келиб жавоб қайтаришди, жарима майдонига узтилган тўпни Лука Йович чиройли тарзда Дани Карвахалга қолдирди, ҳимоячи қулай имконият хосил қилган Гарет Бэйлга тўпни ташлаб берди. Уэльслик футболчи эса бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол қилди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлаган бўлсаларда вазиятларни голга айлантира олишмади. 74-дақиқада Херар Морено яна мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Бэйл ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Бэйл қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Ла Лига, 3-тур

Вильярреал – Реал Мадрид 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 1:0 – 12 Жерар Морено, 1:1 – 45+1 Бэйл, 2:1 – 74 Мойсес Гомес, 2:2 – 86 Бэйл.

Вильярреал – Фернандес, Марио Гаспар, Альбиоль, Кинтилья, Пау Торрес, Чуквуэзе (Онтиверос, 55), Мойсес Гомес, Иборра, Касорла (Бакка, 73), Жерар Морено, Токо-Экамби (Замбо-Ангисса, 62).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Васкес (Винисиус Жуниор, 74), Каземиро, Кроос (Вальверде, 82), Бэйл, Бензема, Йович (Модрич, 68).

Огоҳлантиришлар: Кинтилья (52), Менди (77), Каземиро (90), Бэйл (90+2).

Четлатиш: Бэйл (90+4).

Вильярреал Испания чемпионати Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Умтитининг жароҳатига ойдинлик киритилди
10:53
Испания Ла Лигаси. Сегундага йўл олган иккита жамоа номи маълум
09:33
Месси умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди
04:40