Месси ва Суарессиз “Барселона” сафарда “Осасуна” билан дуранг ўйнади

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Осасуна” – “Барселона” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Эл-Садар” стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Роберто Торрес мезбонларни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин меҳмонлар бир қатор имкониятларга эга бўлишди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда Эрнесто Вальверданинг ўзгаришлари ўз самарасини берди, дастлаб иккинчи бўлим бошида майдонга туширилган Анссумане Фати 51-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 64-дақиқада Артур каталонларни олдинга олиб чиқди.

80-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Херард Пике ўз жарима майдонида қўл билан ҳаракат қилди ва ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Торрес аниқ бажарди ва мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва “Барселона” яна очко йўқотди.

Ла Лига, 3-тур

Осасуна – Барселона 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 7 Роберто Торрес, 1:1 – 51 Фати, 1:2 – 64 Артур, 2:2 – 81, пенальти Роберто Торрес.

Осасуна – Рубен Мартинес, Эступиньян, Давид Гарсия, Видаль, Аридане, Мерида (Монкайола, 71), Ойер Санхурхо, Роберто Торрес, Рубен Гарсия (Ибаньес, 65), Чими Авила, Брандон (Вильяр, 78).

Барселона – тер Стеген, Пике, Семеду (Фати, 46), Лангле, Серджи Роберто, Рафинья (Артур, 53), де Йонг (Видаль, 82), Карлес Перес, Бускетс, Альба, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Мерида (13), Серджи Роберто (32), де Йонг (37), Брандон (43), Пике (82), Монкайола (90), Лангле (90).

Ўқилган: 1243
Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клеман Лангле: Класиконинг сурилиши – "Барселона" муаммолари учун фойдали бўлди
10:22
Месси ўз уйида “Барселона” президенти билан учрашди
12:55
"Барселона" клуби 16 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
04:44