"Челси" ўз майдонида "Шеффилд" билан дуранг қайд этди

Англия чемпионатининг 4-турида "Челси" клуби ўз майдонида "Шеффилд Юнайтед" жамоасини қабул қилди ва ғалабани сақлай олмади.

Учрашувни майдон эгалари яхши бошлашди. Абрахам 19 ва 43-дақиқаларда гол уриб дубль қайд этишга эришди. Иккинчи бўлим эса аксинча меҳмонлар учун омадли кечди. Илк дақиқаларда Робинсон тезкор гол киритишга эришди. Асосий вақтнинг дақиқаларида Курт Зума ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Ўйин шу тарзда якунига етди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.

Англия чемпионати 4-тур

Челси – Шеффилд Юнайтед 2:2 (2:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 19 Абрахам, 2:0 – 43 Абрахам, 2:1 – 46 Робинсон, 2:2 – 89, автогол Зума.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Эмерсон, Томори, Зума, Баркли (Виллиан, 60), Ковачич (Батшуайи, 83), Пулишич, Жоржиньо, Маунт, Абрахам (Гилмур, 84).

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Болдок, Иган, Башем (Осборн, 84), Стивенс, Ландстрем, Норвуд, Робинсон, Фримэн (Муссе, 79), О`Коннелл, Макберни (Макголдрик, 63).

Огоҳлантиришлар: Макберни (45).

Ўқилган: 1382
Англия чемпионати Челси Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пеп Гвардиола: Ўйлайманки, "Ливерпуль" қолган барча ўйинларда ғалаба қозонади
03:23
“Лестер” сафарда “Саутгемптон”га тўққизта гол урди
09:07
Англияда футбол мухлислари 1 октябрдан стадионга киришлари учун рухсат берилмади
01:47