
"Манчестер Юнайтед" клуби Англия чемпионатининг 4-турида "Саутгемптон" жамоаси билан дуранг натижа қайд этди (1:1).
Оле-Гуннар Сульшер мавсумнинг илк тўрт турида 5 очко жамғариб ўзининг сўнгги 25 йилдаги энг ёмон натижасини такрорлади.
4 турдан кейин "МЮ" 5 очко билан 2004/05, 2007/08 (Алекс Фергюсон даврида), ва 2014/15 (Луи ван Гал даврида) мавсумларни бошлаган эди.
2007/08 мавсумда "Юнайтед" якунда "Челси" клубини икки очкога ортда қолдириб Англия чемпионлигини қўлга киритган.