Трансферлар: Югурганники эмас, буюрганники!

Бозор - инсонларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга мўлжалланган хайрли макон. Лекин шу билан бирга, турли манфаатларнинг тортишуви натижасида турли-туман пасткашликларга айнан шу ерда гувоҳ бўлиш мумкин. Бежизга донолар бу гўшани шайтоннинг уясига қиёслашмаган. Футболнинг ажралмас қисмига айланган ва ўз таъсирини тобора кучайтириб бораётган трансфер бозори ҳам бундан мустасно эмас: у ерда лаъинга хос бўлган макру ҳийлалар, фирибларга истаганча мисол топса бўлади. Биз уларга батафсил тўхталиб ўтмаган ҳолда, қайсидир жамоа билан келишиб улгурган, аммо сўнгги паллада йўналишни 180 даражага ўзгартириб, бошқа клуб билан шартномага имзо чеккан футболчилар ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик.

МАЛКОМ

Трансфер мавсуми: 2018 йилнинг ёзи

Трансфернинг тахминий йўналиши: «Бордо» - «Рома»

Амалга оширилган трансфер: «Бордо» - «Барселона»

Бундан бир йил аввал «бўрилар» мутасаддилари «Бордо»нинг бразилиялик иқтидорли ярим ҳимоячисини Римга олиб келиш учун барча зарур чораларни кўришганди. Томонлар келишув баҳоси хусусида бир тўхтамга келишган, римликлар Малкомнинг тиббий кўрикдан ўтишини кутишаётганди. Бироқ кутилмаганда пайдо бўлган «Барселона» ишнинг белига тепди: «Бордо»га мўмай даромад, Малкомга Лео Месси билан ёнма-ён тўп суриш ва нуфузли совринларга эга бўлиш ваъда қилинди.

Якунда футболчи 41 млн. евро эвазига Каталонияга равона бўлди, «Рома» эса «чапак чалиб» қолаверди. Ҳа, римликлар «Бордо»ни судга беришга ҳам чоғланишди. Лекин келишув шунчаки оғзаки бўлганлиги боис, ҳеч нарсага эриша олмасликларини тушуниб етишди.

«Бордо» агентлари мендан янада манфаатлироқ янги таклиф кутишаётганини айтганларида очиғи, ҳайрон бўлдим. Малкомга «Барселона» қизиқаётган бўлса, менга нима? Мен уларга биз келишувга эришганимизни, аукционда қатнашиш ниятида эмаслигимизни маълум қилдим. Тўғри, клублар бирорта ҳужжатга имзо чекишмаганди. Бироқ қўлимизда агентлар ва «Бордо» президентидан олинган кўплаб «смс»лар мавжуд эди. Менимча, бу ҳужжатлар қандайдир ҳуқуқий аҳамиятга эга эди», - деди амалга ошмай қолган трансфер хусусида «Рома»нинг ўша пайтдаги спорт директори Рамон Мончи.

ДЭВИД БЕКХЭМ

Трансфер мавсуми: 2003 йилнинг ёзи

Трансфернинг тахминий йўналиши: «МЮ» - «Барселона»

Амалга оширилган трансфер: «МЮ» - «Реал»

2003 йилнинг июлида «қизил иблислар»нинг афсонавий ўнг қанот ярим ҳимоячиси бош мураббий Алекс Фергюсон билан келиша олмай қолгани боис, янги жамоа қидиришга мажбур бўлганди. Унинг жамоада ҳаммадан юқорироқ нуфузга эгалиги ва такаббурлиги шотландиялик мутахассисга оғир ботганди. Оқибатда мутасаддилар бу кескинликдан имкон қадар фойдаланиб қолишга аҳд қилишди. Бунинг учун «Барселона» билан музокараларга киришишди, бир тўхтамга келишди ва... бўлажак трансферни ошкор этишди! Бир қарашда мантиққа зиддек туюлган қарор пухта ўйланган режанинг маҳсули эди.

Вазият Бекснинг ғазабини қўзғади, у ОАВ орқали «Барса» президентлигига ўз номзодини қўйган ва сайловолди кампаниясида Дэвидни жамоага олиб келишга ваъда берган Жоан Лапортага бор аламини сочди. Кейин агент­лари орқали «Реал»га мурожаат қилиб, «МЮ» билан келишишни сўради.

«Ўша пайтда мен оилам билан АҚШда эдим. «Юнайтед» менинг «Барса»га ўтишим хусусида келишувга эришганини бир дўстим хабар қилди. Мен бундан бехабар эдим. Кейин Лондонга учдим. Маълум бўлишича, клублар барча масалаларни ҳал қилишган экан. Мен агентимга «Реал» сафига ўтиш ниятимни айтдим. Бир кун ичида «Реал» президенти билан боғланиб, узил-кесил келишувга эришдик», - дея хотирлайди Бекс ўша кунларни.

Қисқаси, «Қироллик клуби» манкунианларга «Барса»дан кўра кўпроқ маблағни ваъда қилди. Йўналиши ўзгарган келишув эса 3 томонга ҳам муайян манфаат келтирди: «МЮ» мўмай даромадга, Дэвид номдор жамоага, Лапорта эса президент креслосига эга бўлди. Фақат «Барса» мухлисларини бу ўзгариш қаттиқ ранжитди.

РОЙ КИН

Трансфер мавсуми: 1993 йилнинг ёзи

Трансфернинг тахминий йўналиши: «Ноттингем

Форест» - «Блэкберн»

Амалга оширилган трансфер: «Ноттингем Форест» - «МЮ»

1993 йилнинг июнида 21 ёшли ирландиялик ҳимоячининг фаолиятида янги босқич бошланди. Камтарин жамоа энди унинг талабига жавоб бера олмай қолган ва самарали ҳамкорликни мўмай даромадга алмашиш илинжида эди.

Шу паллада «Блэкберн» Кинга қизиқиш билдирди.

Мавсумнм кучли квартетда якунлаган «дайдилар» камтарин «ўрмончилар» билан келишувга эришдилар. Аммо ҳужжатлардаги айрим ноаниқликлар шартномани расмийлаштиришга монеълик қилди. Бу жума куни юз бергани сабабли, томонлар ишни душанбага қолдиришди. Ана шу қисқа муддат трансфер йўналишини бутунлай ўзгартириш учун «МЮ»га етарли бўлди.

«Қизил иблислар» устози Кинга қўнғироқ қилиб, Манчестер вариантини ўйлаб кўришни таклиф этди.

«Дам олиш кунларидан кучли бош оғриғи билан уйғондим. Боз устига, олдинда Блэкберн сафари кутиб турарди. Мен тегишли ҳужжатларни имзолашим лозим эди. Тушлик пайтида телефон жиринглади, менга Алекс Фергюсон қўнғироқ қилаётганди:

- Рой, сени Фергюсон безовта қилмоқда. Шартноманг­га имзо чекиб улгурдингми?

- Йўқ, эртага имзо чекаман. Биз қўл ташлашиб, шунга ваъдалашдик.

- Нима учун Манчестерга келиб, мен билан маслаҳатлашмадинг? Рой, «МЮ» сен бўлсанг ҳам, бўлмасанг ҳам буюк жамоага айланади. Сен билан Европада ҳам муваффақият қозона оламиз!

Бу ўта кучли асос эди», - деганди Кин кейинчалик.

Шу тариқа «Блэкберн» Киннинг ва «Форест»нинг хотирасидан кўтарилди, ирландиялик футболчи «Олд Траффорд»га ўтиб, ёрқин ўйинларни намойиш этди.

РОНАЛДИНЬО

Трансфер мавсуми: 2003 йилнинг ёзи

Трансфернинг тахминий йўналиши: «ПСЖ» - «МЮ»

Амалга оширилган трансфер: «ПСЖ» - «Барселона»


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Ўқилган: 907

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яна "Фиорентина"дан "ўмариш"...
09:20
«Боруссия Д» Клуби «Челси» Футболчисига Қизиқиш Билдирмоқда
09:58
Календарь до конца сезона-2019.
19:30