“Манчестер Юнайтед” яна очко йўқотди

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Саутгемтон” – “Манчестер Юнатйед” учрашуви ўз якунига етди. “Сент-Мэрис” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.


Учрашувнинг 10-дақиқасида Дэниель Жеймс ўзининг ажойиб зарбаси билан меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда манкунианлар яна бир нечта қулай имкониятлар бўлди, бироқ “МЮ” вакиллари улардан унумли фойдалана олишмади.

58-дақиқада Янник Вестергор боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Сўнгги дақиқаларда манкунианлар босимни оширишди, аммо рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш уларга насиб этмади.

Шу тариқа, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари кетма-кет учинчи ўйинда ҳам очко йўқотишди.

АПЛ, 4-тур

Саутгемптон – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 10 Жеймс, 1:1 – 58 Вестергор.

Саутгемптон – Ганн, Данзо, Соареш, Беднарек, Вестергор, Буфаль (Армстронг, 71), Ромеу, Уорд-Проуз, Хейбьерг, Ингз (Йосида, 77), Адамс (Лонг, 62).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Янг, Линделеф, Уан-Биссака, Погба, Джеймс, Мата (Матич, 68), Перейра (Лингард, 68), Мактомини (Гринвуд, 82), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Данзо (19), Магуайр (40), Янг (90), Армстронг (90).

Четлатиш: Данзо (73).

***

Жеймснинг голини томоша қилинг

Англия чемпионати Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Англия чемпионати, 32-тур. "Фулхэм" – "Манчестер Сити": Превью
07:56
"МЮ" Смоллингни "Эвертон" клубига ижарага беришдан бош тортди
06:41