Ла Лига. “Атлетик” Баскония дербисида ғалаба қозониб пешқадамга айланди, “Севилья” очко йўқотди

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди. Аввалги икки турни ғалаба  билан якунлаган “Севилья” бу сафар “Сельта”ни қабул қилди. “Рамон Санчес Писхуан”да кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

81-дақиқада Франко Васкес мезбонларнинг голига муаллиф бўлган бўлса, орадан кўп ўтмай Денис Суарес ҳисобни тенглаштирди.

“Атлетик” клуби ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилди. “Сан Мамес” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Иньяки Уильямс бильбаоликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 28-дақиқада Рауль Гарсия якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “Атлетик” очколарини 7 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Севилья” ҳам худди шунча очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Ла Лига, 3-тур

Севилья – Сельта 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 81 Васкес, 1:1 – 84 Денис Суарес.

Севилья – Вацлик, Навас, Диего Карлос, Каррису, Регилон, Жордан (Васкес, 70), Фернандо, Банега, Мунир (Хиль, 55), де Йонг, Нолито (Рони Лопеш, 79).

Сельта – Рубен Бланко, Васкес (Мальо, 65), Айду, Араухо (Костас, 76), Оласа, Мендес, Лоботка, Бельтран, Денис Суарес, Аспас, Фернандес (Санти Мина, 53).

Огоҳлантиришлар: Васкес (24), Мунир (34), Мендес (45), Диего Карлос (54), Фернандо (78), Хиль (85).

 

Атлетик – Реал Сосьедад 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 11 Уильямс, 2:0 – 28 Рауль Гарсия.

Атлетик – Унаи Симон, Капа, Йерай Альварес, Мартинес, Берчиче, Унаи Лопес (Беньят, 67), Дани Гарсия, Муниаин, Рауль Гарсия, Кордоба (Ибаи Гомес, 74), Уильямс (Адурис, 86).

Реал Сосьедад – Мойя, Сальдуа, Субельдия, Льоренте, Муньос, Эдегор, Ильярраменди (Порту, 37), Мерино, Янузай (Сангальи, 78), Виллиан Жозе (Исак, 55), Ойарсабаль.

Огоҳлантиришлар: Сальдуа (13), Рауль Гарсия (36), Порту (45), Кордоба (72), Исак (85).

Атлетик Бильбао Испания чемпионати Реал Сосьедад Севилья Сельта
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дембеле жароҳат туфайли 3-4 ҳафта ўтказиб юбориши мумкин
08:06
“Реал” шу ҳафта янги футболчиларини расман таништиради
18:43
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00