"Осасуна" - "Барселона". Месси яна қайдномага киритилмади

Каталониянинг "Барселона" клуби Ла Лиганинг 3-турида сафарда "Осасуна"га қарши майдонга тушади. Клуб устози Эрнесто Вальверде ушбу ўйинда иштирок этиши кутилаётган кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Кутилгандек, Лионель Месси ушбу турда ҳам "Барселона"га ёрдам бера олмайди.

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Иньяки Пенья;

Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Жерар Пике, Клеман Лангле, Мусса Ваге, Хорди Альба, Сержи Роберто, Самуэль Умтити;

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Артур, Рафинья, Френки де Йонг, Артуро Видаль;

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн, Карлес Перес, Ансуман Фати.

Эслатиб ўтамиз, "Осасуна" - "Барселона" ўйини эртага — 31 август куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Ўқилган: 923
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Эспаньол” собиқ бош мураббийи коронавирус туфайли вафот этди
17:24
Испания чемпионати, 35-тур. "Сельта" – "Атлетико" 1:1
08:47
"Барселона" тиббий хизмати Мессининг бир ой майдонга тушмаслиги ҳақидаги маълумотни инкор қилди
16:26