Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иштирокини бошлади

Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугундан Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов Кубоги” мусобақаси старт олди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақада бош соврин учун шунингдек,  Россия U-19 терма жамоаси,  “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.  

Терма жамоамиз илк ўйинни "Оргхим" клубига қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Чкалов Кубоги” мусобақаси
29 август – пайшанба
"Оргхим" – Ўзбекистон 3:1
Голлар: Сергей Денисов,  Александр Сурик - Рустам Умаров (автогол), Ҳусниддин Нишонов.
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов,  Машраб Адилов, Илҳом Ҳамроев.
Захирадан тушганлар: Равшан Элибоев, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Абдулла Солихов.
Огоҳлантириш: Равшан Элибоев (34).

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иккинчи ўйинини ўтказади.

30 август – жума (18:00)
Россия U-19 – Ўзбекистон м.т.ж

Ўқилган: 1795
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" сафарда "Бухоро"га жавобсиз бешта гол урди. Черандан хет-трик!
21:54
"Андижон" - АГМК: Таркиблар!
16:54
Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. "Манчестер Сити" – "Реал" Мадрид 4:0
11:17