Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди

Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида гандбол бўйича ёшлар ўртасида (U-18) Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Қувонарлиси, мусобақа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли якунланадиган бўлди. Қизларимиз мусобақада совринли ўринлардан бирини қўлга кирита олмаган бўлсалар-да, юртимизга жаҳон чемпионати йўлланмаси билан қайтиб келишади.

Турнир регламентига кўра қитъа чемпионатидаги энг кучли 5 терма жамоа келаси йили Францияда ўтадиган дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бугун Хитой Таипейи ёшлари билан баҳс олиб борган қизларимиз 33:32 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар.

Таъкидлаш жоиз, бу билан гадбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бешинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўқилган: 1614
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё паралимпиячиларининг биринчи анжумани декабрда ўтказилади
06:50
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб тадбир ўтказилди
10:18
Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи енгил атлетикачиларимиз таркиби маълум
17:44