Криштиану Роналду: Шаънимни булғайверишлари дилимни оғритади ("ИнтерФутбол" блоги)

«Ювентус» футболчиси Криштина Роналду Португалиянинг TVI телеканалига интервью бериб, турли мавзулар юзасидан очиқ-ойдин фикр билдирди.

- Бугунги даражангизга етишишда кўпроқ нималарга эътибор қаратгансиз?

- Муҳими - иқтидор, у менда ҳар доим бўлган. Лекин спортнинг бош-қа турлари ёки Нобель мукофотига муносиб кўрилган олимлар рўйхатига назар солсак, уларнинг аксарияти туғма қобилиятдан ташқари жуда меҳнаткаш бўлишганини кўрамиз. Мен эса нафақат спорт, балки бошқа тармоқлардан ҳам энг яхши жиҳатларни намуна сифатида олишга одатланганман. Туғилганимдан буён шундайман - кўп ишлаш менинг қонимда бор. Болалигим оғир ўтган, тўғри, ҳеч қачон оч қолмаганман. Аммо «Спортинг» тизимига илк бор келганимда, машғулотларда аввал еган таомларим асоратини йўқотишимга тўғри келган.

- Сўнгги пайтларда Кэтрин Майорга билан боғлиқ гап-сўзлар каттагина шов-шув кўтарди. Ушбу можаронинг келиб чиқиши сизга қандай таъсир кўрсатди?

- 2018 йил шахсий масалалар бўйича мен учун оғир ўтди. Одамларнинг иззат-нафсимга тегишлари, шаънимни булғашга уринишлари дилимни оғритади. Жуда ёмон ҳолатга тушаман. Оилам катта: рафиқам, фарзандларим, улар ҳаммасини тушуниб туришади. Йил қийин кечди. Ушбу мавзу ҳақида гапириш мен учун ёқимсиз, аммо асосийси - айбсизлигим яна бир бор исботланди. Оқланганим билан фахрланаман, лекин бўлиб ўтган ишлардан хафаман.

- Қачонлардир шунча совринга эга бўлишингиз мумкинлигини тасаввур қилганмидингиз?

- Тўғриси, «Олтин тўп»ни қўлга киритаман, буни икки, уч, тўрт ёки беш марта амалга ошираман, деб ўйламагандим. Уларни қўлга киритишни хоҳлаганманми? Иккиюзламачилик қилиб, буни инкор этмоқчи эмасман. Албатта, ғалабаларга эришишдан роҳатланаман. Ҳар йили Чемпионлар Лигаси, чемпионат, «Олтин тўп» учун курашда ғолиб чиқишни хоҳлайман. Бунинг учун ишлашдан тўхтамайман. Муваффақиятга эришиш учун ишлайман. Футболга қарашим шундай, ҳар тонг айни мотивация билан уйғонаман.

- «Спортинг»да ўйнаётганингизда қайси клублардан таклиф тушган?

- «МЮ» мени «Спортинг» билан ўзаро ўйин ўтказганидан кейин сотиб олган, десак нотўғри бўлади. Ўша паллада менга кўплаб клублар қизиқиш билдирганди. Масалан, «Валенсия». Арсен Венгер «Арсенал»га ўтишим борасида ўзим билан суҳбатлашган. «Барселона», «Реал», «Интер». Қизиққанлар орасида «МЮ» ҳам бўлган, аммо ўша ўйиндан сўнг манчестерликлар музокараларни тезлаштиришган. Ўша йилиёқ АПЛга кўчиб ўтиш хаёлимга келмаганди.

- Футболчиларнинг нархи йил са-йин ортиб боряпти...

- Айни пайт трансферим қанча туришини айтиш қийин. Бугунги футбол саноати бошқача, у асосий эътиборни салоҳиятга қаратади. Жоау Фелиш - алоҳида мавзу. Бугун исталган футболчи ҳеч нарса кўрсатмай туриб ҳам 100 миллионга баҳоланиши мумкин. Миллионлар ўйинида катта пуллар айланмоқда... Аксарият ҳимоячи ва дарвозабонларнинг нархи 70-80 миллионга тенг бўлмоқда. Бунга қаршиман, аммо шундай оламда яшаяпмиз, бозор шунақа ва буни ҳурмат қилишимиз керак.

- Сиз каби муваффақиятга эришишни хоҳлаганларга қандай маслаҳатлар берасиз?

- Таъбир жоиз бўлса, ютуқларга интилувчан одамман. Ҳар куни профессоналлигимни янада ошириш, совринлар ютиш хаёли билан уйғонаман - бу менинг ишим. Албатта, ҳаёт бусиз ҳам давом этаверади. Аммо ўйлашимча, ҳамиша ғалабалар сари интилиш керак.

- Фаолиятингизни якунлайдиган кунни тасаввур қила оласизми?

Давоми бор. Ушбу интервьюни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL газетасида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 1223
Блоглар Криштиану Роналду

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дмитрий Михайлович блогида. Мураббийлик таълими: прессингда мақсадларнинг фарқи
11:21
Дмитрий Михайлович блогида. ФИФАнинг CAF'даги янги мусобақаси
07:32
Азиз Ҳайдаров: Клубда яхши ўйнаганлар термада йўқолиб қолиши мумкин ("ИнтерФутбол" блоги)
06:22