Ривалдо: Месси дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналду – иккинчи. Неймар учликка кирмайди

"Бунёдкор" ва "Барселона" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо дунёнинг энг кучли футболчиларини санаб ўтди ва кучли учликка Неймарни киритмади.

"Ҳозир дунёнинг энг кучли футболчиси – Месси, Криштиану Роналду – иккинчи ва мен учинчи кимлигини билмайман, бироқ бу Неймар эмас. Биринчи навбатда бунга ўтган мавсум содир бўлган воқеалар сабаб. Агар у Испания чемпионатига қайтса, кейинги мавсум дунёнинг кучли учлигига кириши мумкин.

Ўйлайманки, у "ПСЖ" клубига бекорга ўтди, лекин мен унинг қайтишини истайман. Неймар билан "Барса" ЕЧЛ да иштирок этиш учун янада кучли бўлади. Биз унинг хато қилганини биламиз, гол уришни бошлаши билан барчамиз ушбу хатоларни унутамиз.

Агар у "Реал" клубига ўтса ҳам яхши бўлади. Мен "Барса"да ўйнаганман ва шунинг учун ҳам Каталонияга ўтишини истайман. Аммо у "Реал"га ўтса бу клуб учун ҳам Неймар учун ҳам яхши бўлади", - дейди Ривалдо.

Ўқилган: 1913
Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси Неймар Ривалдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Муҳаммад Салоҳ "Токио-2020"да қатнашиши мумкин
07:51
Златко Далич: Ортга қайтиш имкони бўлса, ЖЧ-2018 финалидан олдин ҳакамни алмаштирган бўлардим
10:47
Анхель Ди Мария: Роналду табиатан иқтидорли бўлмаслигига қарамай Месси билан курашаётгани ажойиб
12:32