Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди

Непалнинг Катманду шаҳрида 19-25 август кунлари волейбол бўйича эркаклар ўртасида Марказий ва Жанубий Осиё чемпионати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал ушбу мусобақада иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди. Спортчиларимизни кутиб олишда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси, спорт жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Кўриб турганингиздек, катта қувонч билан қайтиб келяпмиз. Бу ўзбек волейболида эришилган улкан ютуқлардан бири деб биламан. Машғулотларда бизнинг қулай шароитда шуғулланишимизда ўз хиссасини қўшган зал фаррошларидан тортиб, Ўзбекистон волейбол федерацияси ва спортимиз мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ўйлайманки, бу ўзбек волейболида эришаётган натижаларимизнинг бошланиши”, – дейди терма жамоа аъзоси Ахрор Собиров.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақанинг гуруҳ босқичида Бангладеш, Туркманистон ва Афғонистон, ярим финалда Малдив ороллари термаси мағлуб этган ва ҳал қилувчи баҳсда қирғизистонлик волейболчиларга имкониятни бой бериб қўйган эди.

Эътиборли жиҳати, чемпионат якуни бўйича “Энг яхши либеро” ва “Энг яхши ҳужумчи” совринлари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилмурод Сатторов ва Исломжон Собировга насиб этган.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади
14:00
Бугун спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ старт олади
10:24
Таэквондочиларимиз Россия очиқ чемпионатини саккизта медаль билан якунлашди
13:29