Россия Евро-2020 мусобақасининг ўтказилишига қанча сарфлаши маълум бўлди

Россия ҳукумати Евроча чемпионатининг 2020 йилда ўтадиган мусобақанинг ўтказилиши учун қанча маблағ сарфлаши ошкор этилди.

Евро-2020 мусобақаси мамлакат учун 6,315 млрд рубльга тушади. Федерал бюджетнинг заҳирасидан 2,586 млрд рубль ажратилади, қолган сумма Россия федерацияси қолган субъектлари таъминлайди.

Бюджетнинг катта қисми транспорт бўйича ҳаражатларга кетади – 3,133 млрд рубль. Ўйинларни томоша қилиш учун 341 млн рубль ажратилади, маданий дастурлар учун 130 млн рубль, тиббий таъминот учун 101 млн рубль ажратилади.

2020 йили бўладиган Европа чемпионати 12 июнь кунидан 12 июль кунича давом этади. Ўйинлар Сантк-Петербург, Мюнхен, Рим, Баку, Бухарест, Будапешт, Копенгаген, Амстердам, Бильбао, Дублин, Глазго ва Лондон шаҳарларида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1372
Евро-2020 саралаши Россия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия депутати: Россия Евро-2020 мусобақасини ўтказиш учун назарий жиҳатдан тайёр
06:45
“Эл-класико” хавф остида!
05:08
Эмре Белозуглу Туркия терма жамоасида юбилей учрашувини ўтказди
11:20