Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ҳам ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ўтказилади. Тақвимга кўра эса Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда дам олади. ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин Иордания пойтахти Амман шаҳрида ташкил этилади. 

Ўқилган: 2328
Ироқ термаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал. Учта ўйинда 28та гол киритилди
01:19
Расман! ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди
12:53
Жиззахда футбол фестивали бўлиб ўтди
03:18