Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бетис" учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Набил Фекир “Бетис”ни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Антуан Гризманн мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим дебютида франциялик ҳужумчи дублини нишонлади. 56-дақиқада Карлес Перес катлонларнинг учинчи голини урган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб Хорди Альба ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
77-дақиқада Артуро Видал мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини гол билан якунлади. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар ҳисобни қисқартишга муваффақ бўлишди, бироқ йирик мағлубиятдан қутулиб қола олишмади.
Шу тариқа, “кўк-анорранглилар” очколарини 4тага етказиб олди.
Ла Лига, 2-тур
Барселона – Бетис 5:2 (1:1, 4:1)
Голлар: 0:1 – 15 Фекир, 1:1 – 41 Гризманн, 2:1 – 50 Гризманн, 3:1 – 56 Карлес Перес, 4:1 – 60 Альба, 5:1 – 77 Видаль, 5:2 – 79 Морон.
Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Серджи Роберто, Бускетс (Видаль, 74), де Йонг, Карлес Перес (Фати, 78), Гризманн, Рафинья (Фирпо, 81).
Бетис – Дани Мартин, Эмерсон, Бартра, Сидней, Педраса, Каналес (Лайнес, 75), Гуардадо (Хоакин, 61), Вильям Карвалью, Тельо (Каптум, 61), Морон, Фекир.
Огоҳлантиришлар: Пике (32), Вильям Карвалью (90).
*****
Эътиборингизга Антуан Гризманнинг 50-дақиқадаги голини ҳавола қиламиз: