Пеп Гвардиола: Энди бизда 7 очко бор, 9 очко бўлиши керак эди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионати 3-тур "Борнмут" жамоасига қарши ўйиндан кейин фикр билдириб ўтди.

"Оғир ўйин бўлди. Бундай бўлишини билар эдик. Энди бизда 7 очко бор, 9 очко бўлиши керак эди, аммо ҳаммаси яхши.

Бугун биз камроқ вазият яратдик, бироқ Стерлинг гол урмоқда ва бу биз учун жуда ҳам яхши.

Давид Сильва ниҳоятда ажойиб ўйнади. Рақиб чуқур ҳимояланиб бўш ҳудудлар кам қолдирганда у жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилади. Мен кўрган футболчилар орасида у энг зўрларидан бири ҳисобланади", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1110
Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" сафарда 10 киши қолиб, "Вулверхэмптон"га ютқазиб қўйди
06:23
"Лестер" – "Арсенал": Таркиблар!
21:41
Расман. "Уотфорд" янги бош мураббийни эълон қилди
12:46