Япония пойтахтида старт олган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни терма жамоамиз учун омадли якунланадиган бўлди. Бироз аввал ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасининг финал баҳсида грузиялик Лухуми Чхвимиамига қарши баҳс олиб борди.
Ажойиб ва муросасиз кечган кураш, афсуски, грузин вакилининг ғалабаси билан якунланди ва Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз шу тариқа жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтинги учун 1400 очкони ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
Ўқилган: 1450