Тошкентда 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасидаги мини-футбол бўйича “Чарм тўп” турнири финал босқичи старт олди

Ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини-футбол турларини кенг оммалаштириш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган иқтидорли ёшларни саралаш ишларини амалга ошириш, уларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, тиббий ва жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнири ўтказилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорликда мамлакатимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнирини ташкил этмоқда.

5 та босқичда ташкил этилган ушбу мусобақа ҳал қилувчи раундга етиб келди. 24-27 август кунлари “Чарм тўп” мини-футбол мусобақасининг Республика финал босқичи ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. “Чиғатой”да ташкил этилган маросимда ЎФА бош котиби Аваз Максумов, юртимизнинг таниқли футболчиларидан Анзур Исмоилов, яқин ўтмиш юлдузларидан Азизбек Ҳайдаров ҳамда Тимур Кападзе иштирок этишди.

Мусобақада 8 та вилоят жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади: Наманган, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм ва Навоий.

Финал босқичининг барча учрашувлари “Чиғатой” майдонида бўлиб ўтади. 





















Ўқилган: 1604
Болалар футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

24 декабрь куни ЎФА ҳамда ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
02:36
“Қўқон-1912” футболчилари янги йил байрами муносабати билан таътилга чиқишди
01:47
“Чарм тўп-2019” мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи якунланди
07:13