"Ливерпуль" марказий ўйинда "Арсенал"дан устун келди

Англия Премьер-лигасининг 3-турининг марказий баҳси якун топди.

"Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал" билан куч синашди. Баҳснинг 40-дақиқасида Жоэль Матип бурчакдан оширилган тўпдан сўнг ҳисобни очди, - 1:0.

 

Иккинчи бўлимда Муҳаммад Салоҳ пенальтидан орадаги фарқни оширди, - 2:0. Бироз вақт ўтиб Салоҳ ўзининг дублини расмийлаштирди, - 3:0. 85-дақиқага келиб Торрейра орадаги фарқни қисқартирди, 3:1. Бу натижа ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

 

АПЛ, 3-тур

 

"Ливерпуль" - "Арсенал" - 3:1

 

Голлар: 1:0 – 41 Матип, 2:0 – 49, пенальти Салах, 3:0 –58 Салах, 3:1 – 85 Торрейра.

 

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум (Милнер, 69), Фабиньо, Хендерсон, Мане (Окслейд-Чемберлен, 77), Фирмино(Лаллана, 86), Салах.

 

Арсенал – Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-, Гендузи(Мхитарян, 86), Джака, Себальос (Торрейра, 61), Уиллок (Ляказетт, 81), Пепе, Обамеянг.

 

Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (48), Фабиньо (90)

Ўқилган: 1716
Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 22-тур. "Манчестер Сити" ўзида "Челси"ни кичик ҳисобда енгди
01:45
"Реал" клуби Раҳим Стерлинг билан қизиқмоқда
17:55
“Барселона” Неймарни қайтаришга қарор қилди
19:25