13-14 ёшли ўсмирлар ўртасидаги мини-футбол бўйича “Чарм тўп” турнири финал босқичи Тошкентда ўтказилади

Ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва мини-футбол турларини кенг оммалаштириш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган иқтидорли ёшларни саралаш ишларини амалга ошириш, уларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, тиббий ва жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнири ўтказилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорликда мамлакатимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “Чарм тўп” анъанавий турнирини ташкил этмоқда.

5 та босқичда ташкил этилган ушбу мусобақа ҳал қилувчи раундга етиб келди. 24-27 август кунлари “Чарм тўп” мини-футбол мусобақасининг Республика финал босқичи ўтказилади. Унда 8 та вилоят жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади: Наманган, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм ва Навоий.

Финал босқичи учрашувлари “Чиғатой” майдонида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1780
Болалар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сенников: "Локомотив"га Шомуродов жуда мос тушарди
19:17
Чиройли номлар ўзбек тилида ҳам топилади, ёхуд нега «АГМК»?
19:38
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди
13:50