Волейболчиларимиз халқаро мусобақанинг ярим финалига йўл олишди

Шу кунларда Непалнинг Катманду шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Жанубий ва Марказий Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақада гуруҳ босқич беллашувлари ўз якунига етди.

Эътиборлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз гуруҳдаги барча баҳсда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Мусобақа доирасида дастлаб Бангладеш, кейин Туркманистон ва бугун Афғонистон терма жамоалари 3:0 ҳисобида таслим этилди.

Турнир давомида бирорта ҳам партияни бой бермаётган ҳамюртларимиз ярим финал ўйинини Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказишади.

Ўқилган: 1786
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Онлайн машғулот: Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси
19:29
Конор Макрегор дунёнинг энг яхши спортчиси кимлигига ойдинлик киритди
15:49
Рио-де-Жанейро Токио-2020 эшикларини очади
15:28