Дмитрий Островсикй: «БУНЁДКОР»ДА ҲАММАСИ ЗЎР»

Тан олиш керак, сўнгги йилларда миллий чемпионатимизда савия бобида маҳаллий футболчилардан яққол устун легионерлар тўп суришмади, ҳисоб. Тўғри, жорий мавсум Драган Черан яққол ажралиб турибди, легионер мақомига муносиб ҳаракатланмоқда. Умуман, Суперлига биринчи давраси доирасидаги ўйинлар ҳам аксарият мураббийлар хориждан футболчи танлашда яна хатога йўл қўйишганини кўрсатиб берди. Мавсум бошида легионер футболчилар хизматига эҳтиёж сезмаган «Бунёдкор» устози Вадим Абрамов эса ҳал қилувчи ўйинлар олдидан, яъни ёзги трансферлар чоғи жамоа таркибини хорижлик икки футболчи ҳисобига тўлдирди. Евгений Чумак дебютини нишонлашга улгурди, Дмитрий Островский эса жамоадошлари билан рақобатда устун келишга тараддуд кўрмоқда. Биз яқинда россиялик футболчини суҳбатга чорлаб, унинг янги жамоадаги ҳолати билан қизиқдик.

- Дмитрий, «Бунёдкор» сафига яқиндагина қўшилдингиз. Хўш, дастлабки таассуротлар қандай?

- Муҳими, ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Таассуротлар эса бир олам. Менга асло бегона футболчи сифатида қарашаётгани йўқ. Билишимча, «Бунёдкор» ҳар доим ўз олдига энг юқори мақсадларни қўяди. Клуб ажойиб инфратузилма ва академияга эга эканлигини кўриб турибман. «Бунёдкор»да мураббийлардан тортиб, футболчиларгача - ҳамма ишга профессионал даражада ёндашаётгани ёқди. Демак, клубда ўз ишининг усталари, жонкуярлари жамланишган. Ҳар бир ходимнинг муайян вазифаси бор, ишга нисбатан масъулият юқори даражада. Бундай жамоа ижобий натижалар қайд этишга қодир. Зеро, айниқса, футболда аҳиллик катта аҳамият касб этади.

- Клуб чорловини қачон ва қандай қабул қилдингиз?

- Аслида Ошнинг «Олой» жамоаси сафида Қирғизистон суперкубоги учун кечган ўйинда қатнашгач, оилавий масалалар туфайли Россияга қайтишни режалаштираётгандим. Шу паллада «Бунёдкор» вакиллари алоқага чиқиб, мени Минск йиғинига таклиф этишди - кўрик учун. Беларусда 2та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Шу тариқа мураббий имкониятларимни чамалаб кўрди. Ўз навбатида, жамоанинг ўйин услуби менга маъқул келди. Ўзи аниқ тактикага асосланган тартибли, қисқа узатмаларни ўз ичига олган футбол кўпчиликка ёқса керак.

- Демак, барчаси Минск йиғинида ҳал этилди, шундайми?

- Беларусдаги йиғин ажойиб тарзда ташкил этилди. Илк учрашувни захира ўриндиғида кузатдим, чунки ҳаяжонни енгиб олишим, жамоа қандай ўйнаши билан танишишим керак эди. Кейинги баҳсда мураббий менга ҳам ишонч билдирди. Асосийси, унда 2та гол урдим, иложи борича ўйин ритмига мослашишни ўйладим. Минскда ташкил этилган охирги 3та ўйин эса анча мураккаб кечди. Лекин чарчаганимизга қарамай, барча учрашувларда катта устунликка эришдик. Саволингизга келсак, жамоада қолишимда Минск йиғинининг ўрни катта, албатта.

- Сиз билан бирга келган Евгений Чумак дарҳол асосий таркибга кирди. Бироқ сиз захирада қоляпсиз...

- Табиийки, ҳар қандай футболчи имкон қадар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Лекин барчасини белгилайдиган мураббийлар штаби бор. Демоқчиманки, учрашувга ким яхшироқ тайёр эканлигини мураббийлар жуда яхши билишади. Мен эса ўз устимда ишлашдан тўхтамайман. Умуман, «Бунёдкор»нинг асосий таркибидан жой олишимга ҳам ишонаман.

- Маҳаллий футболчиларнинг рақобатга муносабатлари қандай? Биласиз, таркибда ёшлар кўп...

- Янги жамоадошларим билан тезда чиқишиб кетдик. Ўзаро алоқаларимиз самимий. Йигитларнинг айниқса, инсонийлик фазилатларига гап йўқ. Улар нафақат майдон, балки унинг ташқарисида ҳам менга далда беришмоқда. Жамоа ўзаги ёшлардан иборатлиги эса ҳеч нарсани англатмайди. Бу ҳол юқори ўринларни эгаллашимизга асло тўсқинлик қилмаслиги керак. Чунончи, ёшларни ўз ортларидан эргаштирадиган тажрибали ўйинчилар ҳам етарли.

- Шартномангиз бандлари ҳақида маълумот бера оласизми?

- Кеклишувга биноан, мавсум охиригача жамоа сафида бўламан. Яъни, 6 ойга мўлжалланган битимга имзо чекдим.

- Легионер маҳаллий ўйинчилардан яққол ажралиб туриши лозим. Бу тушунча тўғрими, сизнингча?

- Ҳа. Барчаси табиий ҳол. Ахир жамоа хориждан нега футболчи чақиради? Албатта, ўйинни кучайтириш учун-да. Ишончни оқлаш йўлида бор кучимни ишга соламан, албатта. Қолганини эса вақт кўрсатади.

- «Бунёдкор»да олдингизга муайян вазифа қўйдингизми?

- Албатта. Биринчи ўринда, кўпроқ гол уриб, жамоага фойда келтиришим ва мухлислар олқишига сазовор бўлишим керак.

- Ортда қолган ўйинлар ҳақида нима дея оласиз? «Бунёдкор» баъзан ортиқча муаммосиз ғалабага эришяпти?

- Йўқ, футболда ҳеч қачон енгил ғалаба бўлмайди. Йирик ҳисобда олдинга чиқиб олган тақдирингизда ҳам хато ва камчиликлар кузатилади. Шунинг учун ҳам ҳамма футболни бирдек яхши кўради, севиб томоша қилади. Боз устига, иссиқ ҳавода ўйнаш қийинчилик туғдириши мумкин.

Давоми бор. Ушбу суҳбатни тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ" газетасиинг расмий сайтида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 1776

Фойдаланувчилар фикрлари



sample@email.tst 21:30 17/05/24
@@pezPU
sample@email.tst 21:30 17/05/24
1'"
sample@email.tst 21:30 17/05/24
555'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98)||CHR(98)||CHR(98),15)||'
sample@email.tst 21:30 17/05/24
555*DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(99)||CHR(99)||CHR(99),15)
sample@email.tst 21:30 17/05/24
DHykK6kZ')) OR 464=(SELECT 464 FROM PG_SLEEP(15))--
sample@email.tst 21:30 17/05/24
t5IEDUkc') OR 898=(SELECT 898 FROM PG_SLEEP(15))--
sample@email.tst 21:30 17/05/24
qrJLNvfu' OR 56=(SELECT 56 FROM PG_SLEEP(15))--
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1)) OR 191=(SELECT 191 FROM PG_SLEEP(15))--
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-5) OR 217=(SELECT 217 FROM PG_SLEEP(15))--
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-5 OR 647=(SELECT 647 FROM PG_SLEEP(15))--
sample@email.tst 21:30 17/05/24
qgRla7RR'; waitfor delay '0:0:15' --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
1 waitfor delay '0:0:15' --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1); waitfor delay '0:0:15' --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1; waitfor delay '0:0:15' --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
(select(0)from(select(sleep(15)))v)/*'+(select(0)from(select(sleep(15)))v)+'"+(select(0)from(select(sleep(15)))v)+"*/
sample@email.tst 21:30 17/05/24
0"XOR(if(now()=sysdate(),sleep(15),0))XOR"Z
sample@email.tst 21:30 17/05/24
0'XOR(if(now()=sysdate(),sleep(15),0))XOR'Z
sample@email.tst 21:30 17/05/24
if(now()=sysdate(),sleep(15),0)
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1" OR 2+148-148-1=0+0+0+1 --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1' OR 2+203-203-1=0+0+0+1 or '5seiNfCI'='
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1' OR 2+755-755-1=0+0+0+1 --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1 OR 2+343-343-1=0+0+0+1
sample@email.tst 21:30 17/05/24
-1 OR 2+871-871-1=0+0+0+1 --
sample@email.tst 21:30 17/05/24
555
sample@email.tst 21:30 17/05/24
555
sample@email.tst 21:29 17/05/24
555
sample@email.tst 21:29 17/05/24
555
sample@email.tst 21:29 17/05/24
555
sample@email.tst 21:29 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555
sample@email.tst 21:25 17/05/24
555

Мазву бўйича

Футзалисты начинают 3-й тур XХIV Чемпионата Узбекистана.
17:36
Хоакин Капаррос: “Арманистон термаси ўзига ишониши керак”
15:18
“Ливерпуль” ютди. Қандай қилиб? Юрген Клоппнинг бешта сири
20:05