Арьен Роббен фаолияти давомида ишлаган энг кучли мураббийни айтиб ўтди

"Бавария" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Арьен Роббен бирга фаолият юритган энг кучли мураббий эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Мен кўп сонли мураббийлар билан яхши таъсуротлар қолган, бизнинг жамоа жуда ҳам омадли бўлган. Аммо агар мендан энг кучли мураббий ким эканлиги ҳақида сўрасангиз, мен сизга Пеп Гвардиола деб жавоб қайтарган бўлар эдим. Менга кўпроқ у билан ишлаш ёққан. Футбол томондан олганда у ҳақиқий даҳо.

Пеп келганида мен 30 ёшда эдим. Бу ёшда сен фақатгина формани сақлаш ва ёмон ўйнамаслик ҳақида ўйлайсан. Аммо унинг қўл остида мен яхшироқ ўйнадим. Мен кутилмаганда турли чизиқларда ўйнадик, ҳатто у ерда ўйнашим ҳақида ўйламаганман. У энг зўри эди", - дейди Роббен.

Гвардиола "Бавария" клубида 2013 йилдан 2016 йилгача фаолият юритган.

Ўқилган: 1812
Бавария Дунё мураббийлари Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Люьсен Фавр: "Боруссия" ҳозир 3-4-3 "схема" бўйича ўйнамоқда. Гетцега бу тизим тўғри келмайди
05:32
Мюллер Бундеслигада ўзининг шахсий рекордини ўрнатди
12:13
Моуринью "Бавария" билан келишувга эришдими?
14:44